Зарегистрироваться
Восстановить пароль
FAQ по входу

Тўхтабоев М.А. Кенг қамровли машина-трактор агрегатларидан фойдаланишнинг самарадорлиги

  • Файл формата pdf
  • размером 331,55 КБ
  • Добавлен пользователем
  • Описание отредактировано
Тўхтабоев М.А. Кенг қамровли машина-трактор агрегатларидан фойдаланишнинг самарадорлиги
Атроф муҳитни ўзгариши шароитида ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари. Республика илмий - амалий семинар маърузалар тўплами. — Тошкент, 2016. — Б. 483-487.
Мақолада пахта етиштиришда экиш ва қатор ораларига ишлов беришда тўрт қаторли уч ғилдиракли машина-трактор агрегат (МТА)лари машиналарининг қамров кенглигини ошириш, унинг ғилдирак шиналари юк кўтарувчанлини, агрегатни тортишда тракторнинг қувватини камлиги (о.к) ҳамда агрегатнинг массасини ортиши тўғрисида асосли маъумотлар келтирилган. Тупроқни зичланиши руҳсат этилган чегарадан ортиб, унинг антропоген таъсири натижасида тупроқнинг унумдорлигини сақловчи тирик микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи муҳитни бузади. Тупроқ зичланиши натижасида ҳаво-сув алмашинуви бузилади. Экин ўсиб ривожланиши учун муҳим бўлган тупроқнинг зичлиги 1,1–1,3 г/см3 дан ортиб, кўчат илдиз тизимини тупроққа чуқурроқ киришига имкон бермайди. Натижада, экин ҳосилдорлигининг камайишини ҳозиргача ўтказилган бир қатор тажрибалардан кўриш мумкин. Тупроқнинг зичланиши ортиши натижасида ундаги сувнинг миқдори камаяди ва экинга сув бериш меъёрини кўпайтиришга тўғри келади. Бундан ташқари, зичланган тупроқни юмшатиш учун қўшимча ишлов беришга ва ортиқча ёнилғи сарфлаш зарур бўлади. Тажриба натижаларидан келиб чиқиб машина-трактор агрегатларининг иш унумдорлигини ошириш ва тупроқнинг зичланишини олдини олиш мақсадида кенг қамровли қишлоқ хўжалик машиналарини қўллаш, уларни тақиб ишлай оладиган, етарли қувватга эга ҳамда тупроқни зичловчи таъсирини уч ғилдиракли тракторга нисбатан камайтириш мумкин бўлган тўрт ғилдиракли тракторлардан экиш ва қатор ораларига ишлов беришда фойдаланиш таклиф этилади.
  • Чтобы скачать этот файл зарегистрируйтесь и/или войдите на сайт используя форму сверху.
  • Регистрация