Амир Темур обод этган юрт мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман материаллари тўплами (20-21 май). — Китоб, 2016. — III-жилд. — Б. 33-36.
Мақолада агрегатнинг иш режимларини ва мақбул таркибий қисмларини танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Таклиф этилаётган агрегатнинг қамраш кенглиги ва унинг иш тезлигини смена вақтидан фойдаланиш коэффициентига таъсирини баҳолаш услуби, даланинг характеристикаларини, тракторнинг энергетик имкониятларини, агрегатнинг асосий тузилиш таркибий унсурлари кўрсаткичларининг пухталигини ва қишлоқ хўжалиги машиналарининг конструктив мукаммаллигини ҳар томонлама хисобга олган ҳолда, агрегатнинг энг мақул қамраш кенглиги ва иш тезлиги танлаб олинишига имкон беради ва бу услуб агрегатнинг иш режимини белгиловчи эксплуатация параметрларини, ва ташқи муҳит характеристикаларини, трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ривожланиши даражасини акс этдирувчи, конструктив параметрларнинг смена унумдорлигига таъсирини баҳолаш имконини беради.