Тошкент: Янги аср авлоди, 2003. — 532 б.
Қўлингиздаги «Қонуни Боситий» ёки «Қонун ал-Мабсут» («Кенгайтирилган Қонун») китоби ҳозиқ табиб, шоир, моҳир таржимон, хаттот ва рассом Боситхон ибн Зоҳидхон Шошийнинг (1878-1959) қаламига мансуб бўлиб, муаллиф илм аҳлларининг илтимосига кўра ўзбек тилида табобатга оид «Қонун» ёзишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. У Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» китоби ҳамда ўтмишда яшаган кўплаб табибларнинг асарларига суянган ҳолда икки жилддан иборат мазкур «Қонун ал-Мабсут» китобини ёзиб тугаллайди. Муаллиф ўтмиш ҳакимларининг фикрларини шарҳлабгина қолмай, балки асримиздаги фан ва техника ютуқларига асосланган ҳолда уларни мукаммал тушунтириб беради, ўзининг чуқур фикр ва мулоҳазалари орқали улар йўл қўйган айрим хатоларини ҳам очиб беради.