Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1994. — 256 б. — ISBN 5-86484-076-9.
Арабчадан Ҳамидулла Ҳикматуллаев ва Убайдулла Каримов таржималари.
Азиз китобхон! Қўлингиздаги китоб Муҳаммад алайҳиссаломнинг тиббиётга оид ҳадисларини, Абу Бакр ар-Розийиииг ўз замонаси учун кашфиёт бўлган машҳур «Чечак ва қизамуқ ҳақида китоб»и илк илмий таржимасини, арабийнавис Шарқ табиблари орасида дастлаб Абу Бакр ар-Розий ва унинг шогирди томонидан тузилган 800 га яқин касалликлар тарихи ва тиббий кузатишларининг ўзбек тилига қилинган изоҳли таржималарини ўз ичига олган.
Китоб шарқшунослар, тилшунослар, тарихчилар, халқ табобати ходимлари, мазкур фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ва талабаларга ҳамда табобат тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.