Тошкент: Фан, 1992. — 192 б. — ISBN 5-648-04587-6.
Таржима, суз боши ва изоҳлар муаллифи Маҳмуд Ҳасаний
Юсуфий XVI асрнинг кўзга куринган етук шоири ва моҳир табиби эди. У аввало Навоий асос солган Дорушшифода таҳсил кўрган, сўнг Бобурнинг таклифи билан, Ҳиндистонга бориб, унинг хос табиби сифатида ишлаган. Бобурдан сўнг унинг ўғли Ҳумоюннинг муншийси вазифасини бажарган. Табобат, фалсафа, ахлоқ, иншо санъати ва луғатшуносликга оид 21 та асар муаллифи. Унга табобатда катта шуҳрат келтирган асар «Жомиъ ул фавой» ёки, бошқача ном билан айтганда, «Тибби Юсуфий» («Юсуфий табобати») эди. Асар касалликларни дориворлар билан даволаш масаларига бағишланган. Унга Юсуфийнинг янги даволаш усуллари берилган; «Бобурнома» тили билан айтганда, Юсуфий «набз кўриш» (томир кўриш) ва «ташхис қилиш» (диагноз)да тенги йўқ олим бўлган.
Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.