Тошкент: Фан ва технология, 2001. — 252 б. — ISBN 978-9943-10-479-2.
Шарқшунос олим Маҳмуд Ҳасаний 100дан ортиқ илмий, таржима ва табдил китобларнинг муаллифидир. У тарих, тасаввуф, табобат, фиқҳ, адабиёт, зироат, ҳадис, одоб-ахлоқ ҳақидаги қадимий қўлёзма манбалар устида қалам тебратади. У "Ғиждувонийга таъзимнома", "Қариялар юрт файзи", "Хазинадаги ўйлар", "Марҳаматнинг бордир болари», "Нажот бўстони", "Дилкушо боғи" каби шеърий тўпламларнинг муаллифидир. "Минг бир тиббий ҳикмат» китоби ҳам олимнинг қаламига мансуб бўлиб, унда ҳозиқ табибларнинг форсий тилдаги табобатга оид насрий фикрлари рубоийлар воситасида ўзбек тилига таржима қилиб берилган.
Илмий-оммабоп китоб қадимий табобат тарихи билан қизиқувчи олимлар, шифокорлар, тиббиёт талабалари ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган.