Зарегистрироваться
Восстановить пароль
FAQ по входу

Касаллик тарихи - Қандли диабет. Диабетик ангиопатия. Унг оёқ I бармоқ гангренаси

  • Файл формата zip
  • размером 19,73 КБ
  • содержит документ формата doc
  • Добавлен пользователем
  • Описание отредактировано
Касаллик тарихи - Қандли диабет. Диабетик ангиопатия. Унг оёқ I бармоқ гангренаси
История болезни на Узбекском языке по Эндокринологии
Беморнинг касалхонага тушгандаги шикоятлари:
Асосий шикоятлар: Ўнг оёқ панжаси 1-бармоқ қорайиши, панжа қизариши, шиш, оғриқ, оёқларнинг ивишиб қолиши.
Иккинчи даражали шикоятлар: тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, умумий ҳолсизлик.
Anamnesis morbi:
Узини 8 йиллардан бери касал деб ҳисоблайди. Беморнинг 10 кунча олдин ўнг оёқ 2-бармоғи қизариб кетган, кейинчалик қорайган, уй шароитида даво олган, лекин фойдаси бўлмаган. Шундан сўнг Таполча поликлиникасига мурожаат қилган. Поликлиникада беморга қандли диабет, ўнг оёқ I бармоқ гангренаси диагнози қўйилиб Тошкент Тиббиёт Академиясининг I-клиника хирургия бўлимига йўлланма берилган. Бемор шу диагноз асосида Тошкент Тиббиёт Академиясининг I-клиника хирургия бўлимига ётқизилди.
Anamnesis vitae:
Гудаклик, болалик ва усмирлик даври:

Бемор 1950 йилда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келади. Оиласида 4 та фарзанд бӯлиб, бемор 3- фарзанддир. Бемор она сути билан боқилган; усиши ва ривожланиши нормал булган. У 7 ёшидан мактабга чиққан. Уқишни яхши узлаштирган. Узининг тенгдошлари билан тез тил топишган, хушмуомала булган.
Жинсий ва оилавий ҳаёти:
Уйланган, 4та фарзанди бор.
Оиладаги шарт-шароитлар яхши. Бемор оила аъзолари билан яхши муносабатда.
Турмуш шароити:
Уй шароити: Бемор домда яшайди. Уйнинг иситилиши, ёритилиши, намлик даражаси яхши.
Моддий шароити: Оила бюджети етарли даражада. Бемор фаслга мос кийим кийиб олган.
Овқатланиши: Бемор уз вақтида эмас, сифатли, витаминлар ва минерал моддаларга бой, ёғли ва углеводли маҳсулотларни хуш кўради. У шахсий гигиенага риоя қилади, спортни футбол тури билан шуғулланган.
Меҳнат фаолияти: Инженер.
Зарарли одатлари:

Бемор спиртли ичимликлар ичади, папирос чекади (кунида 1 почка), гиёҳвандлик билан шуғулланмайди.
Беморнинг бошидан кечирган касалликлари:
Бемор болалик ва усмирлик даврида тез-тез шамоллаб турган. Бемор холицистит, гастрит ва бранхит билан касалланган.
Наслий маълумотлар: Беморнинг айтишича, унинг қариндошларида ва авлодларида наслий касалликлар йўқ.
Аллергологик анамнез:
Бемор узида озиқ-овқатларга , усимликларга нисбатан аллергик реакциялар кузатилмаганлигини айтди.
Эпидемиологик анамнез: Бемор вирусли гепатит билан оғримаган, охирги 6 ой ичида юқумли касаллар билан мулоқотда булмаган, стоматолог кӯригида булмаган.
  • Чтобы скачать этот файл зарегистрируйтесь и/или войдите на сайт используя форму сверху.
  • Регистрация